21:21 / 26.06.2020
4996

Лукашенко Беларусь конституциясига ўзгартиришлар киритиш зарурияти ҳақида гапирди

Александр Лукашенко беларусларга мамлакатдаги ўзгаришлар маданиятли тарзда амалга ошишига ваъда берди.

Яқин келажакда Беларусь конституциясига ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Лукашенко "Беларуськалий" компанияси меҳнат жамоаси билан учрашувда айтди.

"Конституция – асосий қонун. Уни икки йил ичида тайёрлаймиз. Менга бир нечта варианти таклиф қилинган, аммо улар бўлмайди. Одамлар конституцияга кескин ўзгартиришлар киритишдан қўрқишади. Мен шундай қилиш керак деб ўйлайман", деди у.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, президентлик сайлови кампаниясидаги рақиби Виктор Бабарико таклиф қилган 1994 йилдаги асосий қонунга қайтиш ортга қайтиш демакдир.

Виктор Бабарико 1994 йилги конституцияга қайтиш учун референдум ўтказишни таклиф қилганди. Ушбу конституцияга кўра, бир киши икки муддатдан ортиқ президент лавозимини эгаллай олмайди, ваколатлари эса анча чекланганди. 

"Президент, парламент, ҳукумат ваколатлари конституцияда ёзилган бўлиши керак. У референдумда қабул қилинади, биз қайси йўлдан боришимизни аниқлаб олишимиз лозим", - деди Лукашенко.

Лукашенко беларусларга мамлакатдаги ўзгаришлар маданиятли тарзда амалга ошишига ваъда берди.

"Мен мамлакатни синдирмайман, хусусийлаштирмайман, одамларни эгмайман. Энг оғир нарса, одамларнинг кераксиз ўзгаришлар даврида яшаши. Ўзгаришлар бўлади, улар конституциядан бошлаб маданиятли тарзда бўлиши керак", - деди у.

Беларусда 9 августда президентлик сайлови бўлиб ўтади. Республикада номзодларни илгари суриш бўйича имзо тўплаш якунига етди ва етти нафар номзод етарли имзо тўплади. 

Мавзу
Беларус-2020
2020 йилнинг 9 августида Беларусда президентлик сайловлари ўтказилади. 26 йилдан буён мамлакатни бошқараётган Лукашенко бу сафар ҳам номзодини қўйган.
Барчаси
Top