Университет талабаси «Телеграм»даги фирибгарлик ортидан қўлга тушди
Бухоро шаҳар, Қизилқум кўчасида яшовчи Г.Б. 9 май куни Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси.
У ўз аризасида Telegram мессенжеридаги ботлардан бирига ўзининг пластик картасига микрокредит расмийлаштириш учун мурожаат қилганидан сўнг бот автомат равишда унинг саволларига жавоб бериш билан бир қаторда, пластик карта рақамлари, махсус коди ҳамда пластик картани бошқарадиган мобиль алоқа оператори рақамлари ва қўшимча махсус кодларни автомат равишда аниқлаб олганлигини билдирган.
Қайд этилишича, Г.Б. ушбу пластик карта ҳисобидаги 3 627 500 сўм пул ҳамда ушбу пластик карта учун 1 600 000 сўм миқдоридаги кредитни расмийлаштириб, жами 5 227 500 сўм миқдоридаги пуллар ўғирлаб олинганини билдирган ва мазкур шахсни аниқлаб, пуллари қайтарилишида ва қонуний чора кўрилишида амалий ёрдам сўраган.
Ариза юзасидан олиб борилган тезкор-техник текширувлар ва тузоқ дастурлари натижасида пуллар 1999 йилда туғилган, Гулистон давлат университети талабаси, Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи Ж.О.га алоқадор бўлган виртуал ҳисоб рақамларга келиб тушганлиги аниқланди.
Гумонланувчи Ж.О. қўлга киритилган пулларни конвертация иловаларидан фойдаланган ҳолда Қозоғистоннинг турли рақамларига рўйхатга олинган Qiwi ҳамёнларига электрон валютани айрибошловчилар ёрдамида жўнатганлиги, шундан сўнг ушбу пулларни 1Xbet, Melbet букмейкерликка асосланган фаолиятлар орқали Ўзбекистонга қайтиб киритиб, бошқа бир қатор операциялар билан ўғирланган пулларни ўзининг виртуал ҳисоб рақамлари орқали нақдлаштириб олган.
Ж.О.нинг барча ҳисоб рақамлари текшириб кўрилиб, у билан суриштирув жараёнида, унга республиканинг турли ҳудудларидан кўплаб фуқаролар мурожаат қилганлиги, тахминан жами бўлиб 30 миллионга яқин пулларни фуқароларни пластик карталаридан ўғирлаб олганлиги, барча ҳаракатларни мобиль телефони орқали амалга ошириб келганлигини билдирган.
Ж.О.нинг 1 дона қўл телефони ҳамда 4 дона пластик картаси далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олиниб, тўпланган ҳужжатлар Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳига топширилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024