Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россияни Европада тийиб туриш учун 3,8 млрд доллар ажратиши мумкин
Ўтган йили "Европа тийиб туриш ташаббуси" дастури учун 6,5 млрд доллар ажратилганди.
АҚШ мудофаа бюджетининг кейинги молиявий йил (1 октябрдан бошланади) учун лойиҳасида "Европа тийиб туриш ташаббуси" дастури учун 3,8 млрд доллар ажратиш кўзда тутилган. Конгресс вакиллар палатасининг қуролли кучлар ишлари бўйича қўмитаси раиси Адам Смит тайёрлаган ҳужжатда ана шундай таклиф берилди.
Ҳужжатда "Россияни тийиб туриш учун "Европа тийиб туриш ташаббуси" дастурини молиялаштиришга 3,789 млрд доллар миқдорида маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, Смитнинг сўзларига кўра, лойиҳа бюджети "Россиянинг Қрим устидан суверенитетини тан оладиган ҳар қандай фаолиятни молиялаштиришга қўйилган тақиқни узайтиради", "Россия билан ҳарбий ҳамкорликни чеклайди". Бу ерда гап икки мамлакат мудофаа вазирликларининг Суриядаги алоқа канали ҳақида бормоқда.
Ўтган йили "Европа тийиб туриш ташаббуси" учун 6,5 млрд доллар ажратилганди.
Келаси ҳафтада Смит раҳбарлигидаги қўмита мазкур бюджет лойиҳасини кўриб чиқади. Сўнгра ҳужжат вакиллар палатаси томонидан кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
22:13 / 19.06.2026