Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишда етакчилик қилаётган компаниялар номи маълум қилинди
Дунё бўйича жами 200га яқин вакцина синаб кўрилмоқда, улардан 15таси одамларда синаб кўриш босқичида.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишда етакчилик қилаётган компаниялар ҳақида маълумот берди.
ЖССТнинг бош тадқиқотчиси Сумия Сваминатаннинг сўзларига кўра, AstraZeneca Англия-Швеция компанияси ва АҚШнинг Moderna компанияси вакциналари COVID-19га қарши номзод 15 вакцина орасида етакчилик қилмоқда. Улар ишлаб чиқарган дорилар яқин вақт ичида клиник тадқиқотларнинг иккинчи ва учинчи босқичига ўтади.
«Тез орада одамларда синаб кўрилиши натижаларига гувоҳ бўлишимиз мумкин», — деди Сваминатан AstraZeneca вакцинаси ҳақида гапираркан.
Унинг қайд этишича, Moderna компаниясининг вакцинаси тез кунда синовнинг иккинчи босқичига ўтади.
Дунё бўйича жами 200га яқин вакцина синаб кўрилмоқда, улардан 15таси одамларда синаб кўриш босқичида.
26 июнь ҳолатига кўра, дунё бўйича коронавирус юқтириш ҳолатлари 9,8 миллионга етган. Касаллик юқтирганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Буюк Британия энг юқори ўринларда.
Мавзуга оид
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
20:25 / 23.10.2024
Британияда норовирусга қарши дунёдаги биринчи вакцинани синовдан ўтказиш бошланди
21:15 / 13.09.2024
ЖССТ маймунчечакка қарши биринчи вакцинани тасдиқлади
00:00 / 06.09.2024