Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахта-тўқимачилик кластерлари ҳузурида илмий марказлар ташкил этилади
21 кластер ҳузурида ташкил этиладиган бундай марказлар пахтачиликда инновациялар ва илмий-техника ютуқларини жорий этиш билан шуғулланади, бу Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2020 йилдаги «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 397-сон қарорида белгиланган.
Илмий марказларнинг фаолияти олий таълим ва илмий муассасалар билан ҳамкорликда пахтачиликдаги долзарб муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини йўлга қўйиш, илм-фан янгиликлари ва ресурсларни тежайдиган инновацион технологияларни жорий этиш орқали ерлардан самарали фойдаланиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга йўналтирилади.
Norma’нинг ёзишича, қарор билан кластерлар рўйхати тасдиқланган, 2023 йилга қадар республика вилоятлари кесимидаги кластерлар ҳузурида илмий марказлар ташкил этилади.
Инновацион ривожланиш вазирлигига уч ой муддатда илмий марказлар билан ҳамкорликда фаолият юритадиган олий таълим ва илмий муассасалар томонидан шакллантириладиган мавзулар доирасида 2021 йил учун мақсадли танловлар эълон қилиш ҳамда белгиланган тартибда илмий лойиҳаларни молиялаштириш учун маблағлар ажратиш чораларини кўриш топширилди.
Ҳужжат 23.06.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
12:15 / 23.06.2026
Наманганда йирик қўйчилик кластери ташкил этилмоқда
10:45 / 12.05.2026
Фермерлар учун дизель ёнилғиси бўйича субсидия жорий этилди
09:57 / 12.05.2026
Пахта ва буғдой етиштирувчиларга янги молиявий имтиёзлар берилади
08:07 / 15.04.2026