Жаҳон | 16:12 / 27.06.2020
3261
1 дақиқада ўқилади

Цукерберг компанияларнинг ижтимоий тармоқлардаги рекламадан воз кечиши сабабли 7,2 млрд доллар йўқотди

Аввалроқ Coca-Cola ирқчилик сабабли ижтимоий тармоқда реклама жойлаштиришдан камида бир ойга воз кечишини эълон қилганди.

Фото: Chip Somodevilla / Getty Images

Facebook асосчиси Марк Цукерберг айрим йирик компанияларнинг ижтимоий тармоқларда реклама жойлаштиришдан воз кечиши сабабли 7,2 млрд доллар йўқотди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Unilever  компанияси Facebook  маҳсулотларида реклама жойлаштирмаслигини эълон қилгач, Facebook  акциялари нархи 8,3 фоизга арзонлашди.  

Аввалроқ Coca-Cola ирқчилик сабабли ижтимоий тармоқда реклама жойлаштиришдан камида бир ойга воз кечишини эълон қилганди.

19 июнь куни Color of Change, «АҚШ антидиффамацион лигаси» (ADL), Рангли аҳолининг ривожланишига кўмак берувчи миллий ассоциация ва бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ижтимоий тармоқда ирқчилик аломати мавжуд контентлар тартибга солинмаётганлиги сабабли июлда Facebook’да реклама жойлаштирмасликка чақирганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид