Бразилия Британия билан коронавирусдан вакцина ишлаб чиқариш бўйича битим тузди
Бразилия коронавирусдан Оксфорд университети ва инглиз-швед фармацевтик компанияси AstraZeneca Plc. ишлаб чиққан вакцинани сотиб олиш ва ишлаб чиқариш бўйича битим тузди.
Bloomberg ахборот агентлигининг хабар беришича, Бразилия Британиядан 287 млн долларга вакцина ва уни мустақил ишлаб чиқариш учун ингредиентлар сотиб олади.
Вакцинанинг клиник синовлари натижаларидан қатъий назар, вакцинанинг биринчи партияси Бразилияга 127 млн долларга айланади. Бу суммага декабрь ёки январда етказиб бериладиган 30,4 млн доза вакцина ҳамда уни ишлаб чиқариш технологиясининг берилиши киради. Вакцинанинг самаралилиги исботлангач, Бразилиянинг Fundacao Oswaldo Cruz илмий-тадқиқот институтида вакцинадан яна 70 млн доза ишлаб чиқарилади.
Бугунги кунда Бразилия коронавирусга чалиниш ва ундан ўлим сонлари бўйича дунёда АҚШдан кейин 2-ўринни эгалламоқда. Айни вақтда мамлакатда вирусдан касалланганлар сони 1,3 млндан ошиб кетди, вафот этганлар сони 57 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.
Аввалроқ маълум қилинганидек, AstraZeneca ишлаб чиққан AZD1222 вакцинаси 320 нафар одамда синалган ва синовлар давомида унинг яхши ўзлаштирилиши исботланган. Бироқ бунда тана ҳарорати ошиши, бош оғриғи, оёқ-қўлларнинг оғриши ёки ОРВИ аломатлари каби қисқа муддатли иккиламчи таъсирлар кузатилиши мумкин.
Мавзуга оид
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
09:05 / 07.11.2024
Қашқадарё вилояти ҳокимига Британиядан маслаҳатчи тайинланди
23:05 / 06.11.2024