Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилоятида мева-сабзавотчилик ерларининг 50 фоизи кластерларга ўтказилади
Бугунги кунда Наманган вилоятида 13та мева-сабзавотчилик кластерлари фаолият юритмоқда. Вилоятдаги мева-сабзавотчиликка ихтисослашган жами ерларнинг 31 фоизи уларга бириктириб берилган.
Бу ҳақда маълум қилган Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Саидкамол Хўжаевнинг сўзларига кўра, йил охиригача Наманган вилоятида мева-сабзавотчиликка ихтисослашган яна 11та кластер корхонаси очилади.
«Йил бошида президентимиз кластер сонини кўпайтириш бўйича топшириқ берган эдилар. Йилнинг охиригача Наманганда яна 11та кластер ташкил қилиб, кластерларга бириктирилган мева-сабзавотчилик ерлари улушини 50 фоизга етказишни ўз олдимизга режа қилиб белгилаб олдик», –деди Саидкамол Хўжаев Халқаро пресс-клубнинг 28 июнь кунги сессиясида.
Вазир ўринбосари ҳудудларни ихтисослаштириш бўйича «Бир маҳалла – бир маҳсулот» ташаббуси ҳақида ҳам гапириб ўтди.
«Бугунги кунда Наманган вилоятида 50 минг гектар мева-сабзавотчилик ери бор. Шундан биринчи босқичда 38,5 минг гектари ихтисослаштириб чиқилмоқда.
Мисол учун, Янгиқўрғон тумани Искавот ҳудудида жами 3171 гектар ерда бир нечта маҳсулотлар етиштириляпти. 2 йил ичида биз шу 3171 гектарни боғ, сабзавот ва картошкага ихтисослаштиряпмиз. Албатта, ҳудудни маълум экинга ихтисослаштиришда иқлимий, табиий шароитлар инобатга олинади», – деди Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари.
Мавзуга оид
19:05 / 28.06.2026
“Хоҳлаган экинни экиш мумкин” – Янги тартиб фермерга нима беради?
11:30 / 25.06.2026
Қува тумани ҳокими ҳам фермерни ҳақоратлагани айтилмоқда
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026