Пандемия туфайли чет элдан қайтиб келган наманганлик ёшларнинг 64 фоизи иш билан таъминлангани маълум қилинди
Наманган вилоятига президент ташрифи муносабати билан, 28 июнь куни вилоят марказида Халқаро пресс-клуб сессияси бўлиб ўтди. Унда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Фахриддин Маткаримов ёшларни иш билан таъминлашга оид айрим рақамларни келтириб ўтди.
«Бу бўйича маҳаллаларда юриб, ишсиз ёшларни белгилаб олганмиз. Бизда 31 402 нафар ишсиз ёшлар бор. Вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари олдида режалар тузиб, бу режаларимизни секторлар раҳбарлари билан биргаликда тасдиқлаб олганмиз ва бугун шу ёшларимизнинг 68 фоизини иш билан таъминладик.
Пандемия муносабати билан яна бир масала чиқди: чет мамлакатда юрган ёшларимиз қайтиб келишди. Вилоят бўйича 4851 нафар ёшларимиз қайтиб келишди. Биз бу ёшларнинг ҳам ҳаммасининг ҳисобини олганмиз ва уларни иш билан таъминлаяпмиз. Мана, ҳозир 64 фоизи иш билан таъминланган.
Олдимизда 11 700 нафардан кўпроқ ёшларни иш билан таъминлаш бўйича режаларимиз бор. Йил охиригача бу режалар ижрочи таъминланади.
Қолаверса, битирувчи ёшларимиз бор. Мактаблар, коллежлар ва олий таълим муассасаларини битирадиган 51 мингдан кўпроқ ёшларимиз бор. Ҳисоб қиладиган бўлсак, олий таълим муассасаларига бу йил 12 мингдан зиёдроқ ёшларимиз ўқишга киришади.
Ҳозир 42 минг битирувчи ёшларимизни иш билан таъминлашимиз керак. Бу бўйича вазирликлар, ўзимиздаги бошқармалар, иқтисодиёт ва тадбиркорлик бўйича комплекслар билан биргаликда ўз режамизни тузяпмиз. Шу режаларимизнинг ижросини таъминлаб, шу болаларни ҳам ишга жойлаш чорасини кўрамиз.
Наманган тажрибаси сифатида, вилоят бўйича секторлар кесимида камбағалликдан чиқаришнинг «темир дафтари»ни юритдик ва мактаблар, коллежлар, олий таълим муассасалари кесимида, маҳаллалар кесимида «темир дафтар»лар юритиб, ҳар бир болани манзилли назоратга олиб, уларни иш билан таъминлаш чорасини қиламиз», – деди Фахриддин Маткаримов.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024