Қозоғистон ва Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида кучли қор ёғди (видео)
Қозоғистоннинг Жамбил области тоғли ҳудудида ва Қирғизистоннинг Ўш области Олой тумани ҳудудида 28 июнга ўтар кечаси кучли қор ёғди.
Қозоғистоннинг Қирғизистон билан чегарадаги Мерке туманида қор ёғаётганини маҳаллий фуқаролардан бири видеога қайд қилган. Бироқ баъзи фойдаланувчилар видеони кўриб, Қозоғистонда ёзда бундай кучли қор ёғиши мумкинлигига шубҳа билдиришган. Бироқ ушбу маълумот Қозоғистон ички ишлар вазирлигининг фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот хизматида тасдиқланган.
Таъкидланишича, 2000 метр баландликда бу оддий ҳолат ҳисобланади. Қўмитада маълум қилинишича, эрталабгача барча қор эриб кетган.
Шунингдек, Қирғизистоннинг Ўш области Олой туманидаги Сари-Тош қишлоғида ҳам кучли қор ёғиб, қор қалинлиги 22 см.га етган. Бу ҳақда республиканинг фавқулодда вазиятлар вазирлигида маълум қилинган. Шунингдек, туманнинг бошқа қишлоқларида ҳам қор ёғиши кузатилган.
Таъкидланишича, Сари-Тошда 28 июнга ўтар кечаси ёмғир бошланиб, у тезда қорга айланган. Ёғингарчилик соат 12:35гача давом этиб, қор қалинлиги 22 см.гача етган.
Шу сабабли Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазири Замирбек Аскаров тезкор йиғилиш ўтказиб, маҳаллий идораларга ёғингарчилик оқибатларига тезкорлик билан жавоб бериш вазифасини юклаган.
Мавзуга оид
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024
Қозоғистонда хотинкуш Бишимбаев колониядан қочиб кетгани рад этилди
16:44 / 11.11.2024