Япония Жанубий Кореянинг G7 саммитида иштирок этишига қарши чиқди - ОАВ
Япония АҚШни Жанубий Кореянинг “Катта еттилик” саммитида иштирок этишига қарши эканлигидан хабардор қилди. Kyodo нашрининг Япония ҳукуматидаги манбага таяниб хабар беришича, Токио Сеул ва G7’га аъзо давлатлар ўртасида турли фикрлик борлиги сабабли бу қарорга келган.
Таъкидланишича, Токио АҚШ президенти Дональд Трамп G7 формати эскириб қолгани ва саммитга бир нечта бошқа давлатларни, жумладан Жанубий Кореяни таклиф қилмоқчилигини айтгандан кейин ўз норозилигини билдирган. Япония бунга асос сифатида Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин маъмуриятининг позицияси “Хитойни қўллаб-қувватлаши”, Шимолий Корея масаласи бўйича эса “еттилик” давлатлариникидан тарқоқ эканини келтирган.
Япония Трампнинг ташаббуси бўйича расмий баёнот бермаган, чунки бу АҚШ президентининг фақатгина ўйлари бўлиши ва аслида саммитга ҳеч қандай янги аъзолар таклиф қилинмаслиги мумкин. Шунингдек, Токио Сеулнинг иштирокига қарши чиқаётганига Япония Жанубий Кореянинг иштирокидан кейин “еттилик”да Осиёнинг ягона вакили мақомини йўқотиши мумкинлиги сабаб ҳисобланади.
30 май куни Оқ уй Трамп G7 саммитини июндан сентябрга кўчиришини ва унга Россия, Жанубий Корея, Австралия ва Ҳиндистонни таклиф қилмоқчилигини маълум қилган. Канада ва Британия G7’нинг Россия ҳисобига кенгайтирилишига қарши чиққан, Жанубий Корея ва Австралия Трампнинг таклифини қабул қилган.
Мавзуга оид
21:18
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024