Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТда коронавирусдан самарали вакцина яратилиши 31 млрд доллардан кўпроққа баҳоланди
Бир йил давомида коронавирусдан самарали ва ҳамёнбоп вакцина ишлаб чиқиш учун 31 млрд доллардан кўпроқ маблағ талаб этилади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида маълум қилинди.
“Кейинги 12 ой ичида коронавирусга қарши самарали бўладиган дори воситаларини ишлаб чиқиш учун 31 млрд доллардан кўпроқ маблағ талаб этилади”, дейилган хабарда.
ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, ҳозирда дунёда коронавирусдан 200 та вакцина ишлаб чиқилмоқда ва синалмоқда.
Унинг таъкидлашича, касалликка самарали қарши курашиш учун жуда катта кўламда ва қисқа муддатларда амалий вакцина талаб этилади.
ЖССТнинг бош илмий ходими Сумии Сваминатаннинг таъкидлашича, самарали вакцинани ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш жараёни одатда 10 йилга яқин вақт олади. Бироқ ҳозирги шароитларда ЖССТ бунга ўртача 12 ой, энг кўпи билан эса 18 ой вақт ажратмоқда.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
23:53 / 31.01.2026