Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kun.uz карантин даврида эҳтиёжманд оилаларга жами 715 млн сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатди
Коронавирус пандемияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий қилинган карантин чекловлари кўплаб оилалар даромад манбайидан маҳрум бўлишига ва бунинг натижасида моддий аҳволи оғирлашишига сабаб бўлди.
Мана шундай оғир кунларда Ҳукумат ва тегишли идоралар томонидан кўрилган зарур чора-тадбирлар қаторида саховатпеша инсонлар ҳам бир четда қараб туришмади.
Kun.uz сайти ҳам ушбу хайрли ва савобли ишларда ташаббус кўрсатиб, ёрдамга муҳтож оилаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қарор қилган эди.
Таҳририят ўз маблағлари ҳисобидан, оз бўлса-да халқнинг оғирини енгил қилиш мақсадида даромадсиз қолиб, моддий томондан қийин аҳволга тушиб қолган, боқувчиси йўқ, кўп болали, ногиронлиги бор инсонлар ҳолидан баҳолиқудрат хабар олиб туришга ҳаракат қилди.
Жумладан, ўтган уч ой давомида ҳар ой ана шундай тоифадаги 454та оилага моддий аҳволи ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб 1 млн сўмдан 3 млн сўмгача бўлган миқдорда жами 715 млн сўм пул кўринишидаги моддий ёрдамлар кўрсатилди. Ажратилган маблағлар нақд пулда ва пластик карталарга ўтказиш йўли билан ўз эгаларига етказилди.
Таҳририят ўз молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, бундай хайрли ишларни келгусида ҳам давом эттиришга ҳаракат қилади. Юртимиздаги барча саховатли кишиларни мураккаб кунларда атрофдагиларга бефарқ бўлмасликка, хайрли ишларда фаол бўлишга чақириб қоламиз.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026