Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида сутка давомида коронавирус ҳолатлари аниқланиши бўйича рекорд қайд этилди
Фото: Reuters
Аввалроқ қироллик коронавирус билан боғлиқ вазият боис хорижликлар учун бу йилги ҳаж зиёратини бекор қилганди.
Саудия Арабистонида сутка давомида коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланиши бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди. Бу ҳақда Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлиги Twitter аккаунтида хабар қилди.
"Сутка давомида 3943та коронавирус ҳолати аниқланди, жами касалликка чалинганлар сони 186 436тага етди. Пандемия бошланганидан бери вафот этганлар 1599 нафарни ташкил этмоқда", - дейилади хабарда.
Саудия Арабистони араб давлатлари орасида коронавирусга чалинганлар сони бўйича биринчи ўринда турибди.
Аввалроқ қироллик коронавирус билан боғлиқ вазият боис хорижликлар учун бу йилги ҳаж зиёратини бекор қилганди.
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири Муҳаммад Солиҳнинг маълум қилишича, бу йилги ҳаж мавсумида 10 мингдан ортиқ зиёратчи қатнаша олиши мумкин.
«Ҳаж-2020 мавсумида Макка ва Мадина шаҳарлари 10 мингдан ортиқ зиёратчини қабул қила олади», деган вазир.
Мавзуга оид
22:28 / 22.12.2025
Саудия Арабистони бир йил ичида рекорд даражада кўп одамни қатл қилди
21:16 / 18.12.2025
Саудия Арабистони ЖЧ-2034 бюджетини қисқартиради
10:43 / 17.12.2025
10 ойда Саудияга борган ўзбекистонликлар сони қарийб 70 фоизга ошган
22:11 / 14.12.2025