Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио аҳолисининг ярмидан ортиғи Олимпиада ўйинлари ўтказилишига қарши чиқди
Июнь бошларида Бельгия Олимпия федерал қўмитаси бошлиғи Пьер-Оливье Бекерс Токиодаги ёзги Олимпиада ўйинлари 2021 йилда ўтказилишини маълум қилганди.
Токио аҳолисининг ярмидан ортиғи 2021 йилги Олимпиада ўйинлари ўтказилишига қарши чиқди. Япония ОАВнинг буюртмасига асосан ўтказилган сўров натижалари ана шундан дарак бермоқда.
Тадқиқот натижаларига кўра, сўровда қатнашганларнинг 51,7 фоизи 2021 йилги Олимпиада ўйинлари ўтказилмаслигидан умид қилган. Уларнинг 27,7 фоизи ўйинларнинг бутунлай бекор қилиниши, 24 фоизи эса кейинроқ ўтказилишини ёқлаб овоз берган.
Олимпиада ўйинлари келгуси йили ўтказилишига умид билдирганларнинг 31,1 фоизи тадбир миқёсини қисқартириш ва томошабинларсиз ўтказиш керак деган фикрда.
Сўров 26-28 июнь кунлари ўтказилган бўлиб, унда 1030 киши қатнашган.
Июнь бошларида Бельгия Олимпия федерал қўмитаси бошлиғи Пьер-Оливье Бекерс Токиодаги ёзги Олимпиада ўйинлари 2021 йилда ўтказилишини маълум қилганди.
Март ойида Халқаро Олимпия қўмитаси пандемия сабабли Токио Олимпиадасининг 2020 йилдан 2021 йилга кўчирилишини эълон қилганди. Янги муддатларга кўра, мусобақалар 2021 йилнинг 23 июлидан 8 августигача бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
08:34 / 19.05.2026
Хориждаги ёшлар учун халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
17:15 / 27.04.2026