Жамият | 08:54 / 30.06.2020
6434
2 дақиқада ўқилади

3 нафар фарзанд учун 245 млн. сўм алимент пули ундирилди

Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтохур туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Шайҳонтохур туманлараро судининг  қарорига асосан, қарздор У.Зияходжаевдан ундирувчи М.Зияходжаева фойдасига алимент ундириш ҳақидаги ижро иши қабул қилинган. 2019 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, жавобгар У.Зияходжаев уч нафар вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун у вояга етгунига қадар алиментчи отанинг ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ½ қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати 2019 йилнинг 20 декабрь куни келиб тушган, шу куни давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритуви қўзғатилиб, тарафларга юборилган. 

Давлат ижрочиси томонидан қарздор У.Зиямухамедовга ҳар ой алимент тўловларини ўз вақтида тўлаб бориши ва тўлов патталари нусхасини давлат ижрочисига тақдим этиб бориши ҳақида огоҳлантирилган бўлишига қарамай қарздор томонидан беэътибор қолдирилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари чекланиши билан бир қаторда, унинг автотранспорт воситасига нисбатан банд ва таъқиқ солиш ҳақидаги қарорлар қабул қилиниб, қарор ижросини таъминлаш мақсадида тегишли ашкилотларга юборилган.

Алиментчи отага нисбатан олиб борилган тўғри тушунтирув ва тарғибот ишлари натижасида қарздор уч нафар вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун фарзандларининг вояга етгунига қадар тўланилиши лозим бўлган жами 245 млн. сўм алимент қарздорлигини тўлиқ тўлаб белгиланган маблағни тўлаб берди. Бўлим томонидан ижро ҳужжати ижроси амалда таъминланиб, қарздорга нисбатан Бюро томонидан қўйилган чекловлар, банд ва таъқиқлар бекор қилинган.

Мавзуга оид