Жаҳон | 00:44 / 30.06.2020
2986
2 дақиқада ўқилади

Amazon компаниясининг Германиядаги бўлимлари ходимлари иш ташлаш эълон қилди

Фото: Reuters

Касаба уюшмасининг чақириғида айтилишича, Amazon ўз фойдаси учун ходимлар саломатлигини хавф остига қўймоқда.

Amazon интернет-компаниясининг Германиядаги бўлимлари ходимлари маошлари кўтарилиши ва меҳнат шароити яхшиланишини талаб қилиб иш ташлашди.

Хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларининг Verdi касаба уюшмаси олтита марказдаги ходимларни 48 соатдан кам давом этмайдиган иш ташлашда қатнашишга чақирди.  

Райнбергда 400-450, Бад-Херсфельдда 500га яқин Amazon ходими иш ташлашда иштирок этди. Бошқа бўлимлар ходимлари ҳам чақириққа қўшилди.   

Verdi бир неча йилдан буён компаниядан ходимларнинг меҳнат шароитини яхшилаш кафолатини берадиган янги шартнома тузишни талаб қилиб келади.

Касаба уюшмасининг чақириғида айтилишича, Amazon ўз фойдаси учун ходимлар саломатлигини хавф остига қўймоқда. Verdi вакили Ўрхан Акманнинг сўзларига кўра, гап компаниянинг Германиядаги қатор филиалларида коронавирус авж олгани ҳақида бормоқда. 

Маълумот берилишича, Бад-Херсфельдда 30-40 нафар ходимда инфекция аниқланган. Amazon коронавирусга чалинганларнинг аниқ сонини айтмаяпти, аммо касаллик юқтириш иш жойида бўлмаганлигини ва эпидемияга қарши курашиш учун етарлича чоралар кўраётганини таъкидламоқда. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид