Бугун уч ҳудудда янги ҳолатлар қайд этилди
30 июнь куни Ўзбекистонда 281та янги зарарланиш ҳолати тасдиқланди (жами 8503 ҳолат), 2 киши вафот этди ва 186 нафар бемор соғайди. Шу вақтгача 5682 беморга жавоб берилган, 26 киши вафот этган, шифохоналарда 2795 нафар бемор даволанмоқда.
Бугун 3 ҳудудда - Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида янги ҳолатлар қайд этилди. ССВ матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев телеграмдаги каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвалини келтирди.
Бугунги 281 ҳолатдан 255таси карантин муассасаларида, 25таси аҳоли орасида аниқланган, халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлган 1 кишига ҳам вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.
Аҳоли орасида (+30)
Бугун уч ҳудудда аҳоли орасида янги касалланиш ҳолатлари аниқланди. Тошкент шаҳрида аҳоли орасида 13та янги ҳолат қайд этилди.
Бир кун олдин шаҳарнинг Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Миробод, Юнусобод, Сергели ва Учтепа туманларида янги касалланиш ҳолатлари аниқланганди. Пойтахтда сўнгги марта 3 июнь куни аҳоли орасида касалланиш ҳолати аниқланмаган.
Шунингдек, Тошкент вилоятида аҳоли орасида 9та, Самарқанд вилоятида 3та янги ҳолат қайд этилган.
Карантин (+255)
Хориждан келгач Тошкент вилоятидаги Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасида 190 ҳолат аниқланди.
Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида 16 кишига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди.
Шунингдек, Тошкент вилоятида карантиндагилар орасида 35 кишида вирус чиққан.
Ҳайдовчилар (+1)
Бугун Тошкент вилояти ҳудудида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлган бири кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.
Тузалганлар (+186)
30 июнь давомида Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларида 186 нафар фуқаро (Тошкент шаҳрида 135 нафар, Хоразм вилоятида 44 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 2 нафар) соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 8503 нафар бемордан 5682 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.
Ўлим (+2)
Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистонда илк марта қаторасига уч кун иккитадан ўлим ҳолати қайд этилди. Бугун Жиззахда 70 ёшли аёл коронавируснинг навбатдаги қурбонига айланди. Бир кун аввал унинг турмуш ўртоғи ҳам коронавирус туфайли ўлим топганди. Шунингдек, 10 июнь куни Қозоғистондан келган ва 19 июнь куни коронавирусга чалингани аниқланган қорақалпоғистонлик бемор оламдан ўтди. Бу Ўзбекистонда коронавирус туфайли қайд этилган 26-ўлим бўлди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2795 нафар бемордан 21 нафари оғир, 5 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда Ўзбекистонда уй карантинида 40 218 нафар, стационар карантинда эса 24 168 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Мавзуга оид
21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
00:22 / 26.11.2022
Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда
22:24 / 07.11.2022
Англияда уй паррандаларига локдаун эълон қилинди
12:45 / 19.07.2022