Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаролари Евроиттифоқ ҳудудига киришига рухсат берилган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди
Биринчи босқичда 14 мамлакатга Евроиттифоқ ҳудудига киришга рухсат берилади.
Фото: Getty Images
Еврокенгаш 1 июлдан Евроиттифоқ чегаралари қайси мамлакатлар учун очилаётганлиги тўғрисидаги ҳужжатни эълон қилди.
Биринчи босқичда 14 мамлакатга Евроиттифоқ ҳудудига киришга рухсат берилади. Бунда коронавирус билан боғлиқ вазият ЕИдагидан кўра ёмон бўлмаслиги шарт.
Рўйхатдан Жазоир, Австралия, Канада, Грузия, Япония, Черногория, Марокаш, Янги Зеландия, Руанда, Сербия, Жанубий Корея, Таиланд, Тунис ва Уругвай жой олди. Агарда Хитой 1 июлдан ЕИ аҳолисига ўз ҳудудига киришга рухсат берса, Хитой ҳам ушбу рўйхатга киритилади.
Андорра, Монако, Сан-Марино ва Ватикан каби давлатлар фуқаролари автоматик равишда ЕИ резидентлари ҳисобланади.
ЕК баёнотида айтилишича, рўйхат ҳар икки ҳафтада кўриб чиқилади ва вазиятдан келиб чиқиб янгилаб борилиши мумкин.
Мавзуга оид
12:52 / 06.03.2026
Зеленский Орбаннинг манзилини Украина қуролли кучларига бериш билан таҳдид қилди
12:08 / 19.02.2026
Евроиттифоқ шарқий чегараларга яқин ҳудудларни қўллаб-қувватлашни кучайтиради
12:52 / 24.01.2026
Россия танкери Ўрта Ер денгизида бошқарувни йўқотди
15:54 / 22.01.2026