Корея Республикасидан таътилга келган ўзбекистонликларнинг навбатдаги гуруҳи чартер рейс орқали жўнаб кетди
Меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга келган, пандемия сабабли мамлакатлар ўртасида авиақатновларнинг вақтинча тўхтатилиши оқибатида иш жойига қайтиб кета олмаётган 29 нафар фуқаро чартер рейс орқали Жанубий Кореяга жўнаб кетди..
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати билан олиб борган ўзаро музокаралари натижасида меҳнат таътилига келиб, иш жойига қайтиб кета олмаган фуқароларнинг навбатдаги гуруҳи – 29 нафари ташкиллаштирилган ҳолда Корея Республикасидаги ўз иш жойларига чартер рейс орқали жўнаб кетди.
«Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, пандемия даврида Корея Республикасига кириб боришга рухсат олиш учун розилик битимини тўлдиришдан олдин иш берувчи билан карантинда сақлаш жойини аниқлаштириш (иш берувчи хабарсиз қолмаслиги керак) ҳамда ҳаққоний маълумотларни розилик битимига киритиш, карантин жойи корхона жойлашган ҳудудда (шаҳарда) кўрсатилган бўлиши лозим. Иш берувчининг меҳнат мигрантини чақириш ҳақидаги ёзма розилик хати қўллаб-қувватланади.
Нотўғри берилган маълумотлар фуқаронинг Корея Республикасига кириб боролмаслигига ҳамда ушбу мамлакат ҳудудига кириш учун тақиқ қўйилишига сабаб бўлиши мумкин», дея Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Таъкидланишича, агентлик ушбу хизматни бепул амалга оширмоқда.
Агентлик фирибгарлик ёки ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида ноқонуний хатти-ҳаракатлар ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан 71 202 33 55 (ички рақам 41, 46, 11) телефон рақами орқали хабар беришни сўраган.
Маълум бўлишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати рухсатига эга бўлмаган 8 нафар фуқаро (Д.Усманов, Б.Маҳмудов, М.Умаров, М.Баротов, Т.Ҳаитов, Б.Латифов, А.Азимов, М.Зиятов) авиачипта сотиб олган, оқибатда авиакомпания уларга парвоз бортига киришга рухсат бермаган. Натижада фуқароларнинг ушбу ҳаракатлари ортиқча оворагарчилик ва харажатларга сабаб бўлган.
Агентлик эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда Корея Республикасидан таътилга келган фуқароларни навбати билан ўз иш жойларига қайтариш борасидаги ишлар давом эттирилишини билдирган.
Ортиқхўжа Норовнинг хабар беришича, 29 нафар ўзбекистонлик 30 июнь куни «Asiana» авиакомпаниясининг Тошкент-Инчон йўналишидаги чартер рейси орқали Кореяга етиб борган. Улар HRD ташкилоти ва агентликнинг Кореядаги ваколатхонаси ходимлари томонидан кутиб олиниб, аэропортдаги белгиланган қатъий тартибдаги текширувлардан ўтишда амалий ёрдам кўрсатилган. Сўнгра 14 кунлик мажбурий карантин талабларига риоя қилиш бўйича розилик битимида кўрсатилган манзилларига кузатиб қўйилган.
Аввалроқ Кореядан таътилга келиб, ортга қайтишда муаммога учраган 31 нафар фуқаро ишига жўнаб кетган эди.
Мавзуга оид
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024