Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон ҳарбийлари Кашмирда ҳинд қўшинлари жойлашган ҳудудни ўққа тутди
Ҳиндистон армиясининг олдинги позициялари миномёт ва ўқотар қуроллардан ўққа тутилган.
Покистон ҳарбийлари Кашмирда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни бузди ва назорат чегарасидаги Науган районида жойлашган ҳинд қўшинлари позициясини ўққа тутди. Бу ҳақда PTI агентлиги хабар берди.
"Сешанба куни Ҳиндистон армиясининг олдинги позициялари Покистон назорати остидаги Кашмир ҳудуди тарафдан ўққа тутилди. Миномёт ва ўқотар қуроллардан ўт очилди", - деди Ҳиндистон қуролли кучлари шимолий қўмондонлиги вакиллари.
Ҳиндистон томонидан жавоб қайтарилган. Ҳар икки томондан йўқотишлар тўғрисида маълумот берилмаган.
Қайд этилишича, жорий йилда Покистон армияси жорий йилда Кашмирда ўт очишни тўхтатиш режимини 1400 мартадан ортиқ бузган.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
11:04 / 30.06.2026