Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ёш йигит ўзидан 30 ёш катта маҳалладошининг умрига зомин бўлди
Жиноят иши Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига қайта малакаланган.
2020 йил 11 июнь кунидан 12 июнь кунига ўтар кечаси соат 01:30да Самарқанд тумани “Янгиариқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 52 ёшли Т.Б. ва 22 ёшли М.С. ўртасида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида, М.С. фуқаро Т.Б.нинг юз соҳасига қўллари билан уриб тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, натижада Т.Б. Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича М.С. ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фуқаро Т.Б. шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан 2020 йил 22 июнь куни шифохонада вафот этган. Жиноят иши ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига қайта малакаланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
20:25 / 10.06.2026