Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот берилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилди.
Тошкент шаҳар ИИББ Шайхонтоҳур туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги хабарлар бўйича расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, 28 июнь куни тахминан соат 20:50да Зулфияхоним кўчасида («Райҳон» кафеси қаршисида) Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси, 53 ёшли Т.И. йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда, 10 ёшли Ф.Н.ни уриб юборган. Пиёдалар йўлакчаси ҳодиса жойидан юз метр узоқликда бўлгани айтилади.
ЙТҲ натижасида пиёда тан шикастлари билан тиббий муассасага етказилди, аммо шифокорларнинг уринишларига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмди.
Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.
«Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари. Бу каби ҳолатларнинг олдини олишда ҳайдовчиларнинг ҳам, пиёдаларнинг ҳам ўринлари муҳим. Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилинг. Ота-оналардан фарзандларига йўл ҳаракати қоидаларини тез-тез тушунтириб туришларини сўраймиз», - дейилади ИИББ маълумотида.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024