Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди
Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилди.
Агентликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари белгиланди.
Агентлик, жумладан, ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсати, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади.
Шунингдек, агентлик ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.
Фармон билан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Дастурда, жумладан, Ўзбекистон ёшлари порталини ташкил этиш ва унда ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекслари ҳамда ёшларга оид қонун ҳужжатлари базасини шакллантириш белгиланган.
Дастурда назарда тутилган тадбирлар агентлик томонидан тўғридан тўғри ёки нодавлат нотижорат ташкилотларига ижтимоий буюртма шаклида ажратиладиган давлат грантлари ва субсидиялар тақсимлаш орқали молиялаштирилади.
Мавзуга оид
14:45 / 27.06.2024
Ёшлар ишлари агентлигига тегишли Malibu йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланди
19:05 / 20.01.2024
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги иккига ажратилди
20:14 / 30.09.2023
Кредит, иш ёки контракт тўлови: ёшлар етакчилари республика ёшларига қандай ёрдамлар бериш ваколатларига эга?
12:03 / 15.07.2023