Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кичик ҳалқа йўлининг Беруний кўчасидан Форобий кўчасигача бўлган йўналиши қисман ёпилади
Таъмирлаш ишлари 14 кун давомида, аҳолига иссиқ сув таъминоти узилмаган тартибда амалга оширилади.
Тошкент шаҳри Олмазор тумани КҲАЙ кўчасининг Форобий кўчаси билан кесишмасидан Беруний кўчаси кесишмасигача бўлган йўналишдаги магистрал иссиқлик тармоғини капитал таъмирлаш ишлари бошланмоқда.

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, бу 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастури доирасида амалга оширилиб, таъмирлаш ишлари 2 июлдан бошланади.
Билдирилишича, ушбу магистрал иссиқлик тармоғи 1986 йили қурилган бўлиб, иссиқлик тармоғининг капитал таъмирланаётган қисмида охирги 3 йил давомида 30дан ортиқ авария ҳолатлари қайд этилди.
Таъмирлаш ишлари 14 кун давомида, аҳолига иссиқ сув таъминоти узилмаган тартибда амалга оширилади. Иш жараёнида КҲАЙ кўчасининг Беруний кўчасидан Форобий кўчасигача бўлган йўналиши қисман ёпилади ва автотранспорт воситалари қатнови КҲАЙ кўчасининг Форобий кўчасидан Беруний кўчасигача бўлган томонида кўчани иккига бўлган ҳолда амалга оширилади.
“Шу муносабат билан ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:55 / 19.06.2026
Абдулла Қодирий кўчасида ҳайдовчилар учун янги қайрилиш жойи ташкил этилди
09:10 / 24.03.2026
Айрим кўчаларда автоуловлар ҳаракатига вақтинча ўзгариш киритилади
13:53 / 20.03.2026
Чилонзорда Ал-Хоразмий кўчасининг бир қисми ёпилади
12:40 / 22.01.2026