Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 миллиард сўмлик автошиналарни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар тўхтатиб қолинди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан пойтахтда фаолият юритаётган МЖЧлардан бирининг номига хорижий давлатдан олиб келинган товарлар ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Божхона қўмитаси хабарига кўра, текширув давомида, юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 1 миллиард сўмлик 2650 дона енгил автомобил шиналари борлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ортиқча аниқланган шиналар бўйича 373 млн сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:01 / 01.05.2026
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган компаниялар маълум қилинди
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:22 / 18.04.2026
Транспорт вазирлиги халқаро юк ташувчиларнинг рухсатномалари билан боғлиқ муаммо бўйича изоҳ берди
17:00 / 26.03.2026