АҚШ Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигига муносабат билдирди
АҚШ Марказий Осиё республикаларига таъсир ўтказиш борасида Москва билан рақобатлашмоқчи эмас. Бу ҳақда Давлат департаменти, давлат котиби Майкл Помпеонинг Марказий Осиёдаги беш мамлакатдан бўлган ҳамкасблари билан ўтган музокаралари натижаларини сарҳисоб қилиб изоҳ берди, деб ёзмоқда «Коммерсант».
Онлайн конференциянинг асосий мавзулари АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқишга тайёргарлик, минтақадаги иқтисодий ҳамкорлик ва коронавирус пандемиясига қарши кураш бўлди.
Учрашув натижалари ҳақида батафсил маълумотни чоршанба куни журналистларга давлат котибининг Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Жонатан Хеник айтди. Унинг сўзларига кўра, «Қўшма Штатлар учун Марказий Осиё янада хавфсизроқ ва фаровон минтақа бўлиши манфаатлидир», ундаги давлатлар эса «ривожланиш борасида турли хил вариантларни танлашда эркин бўлиши лозим».
Унинг таъкидлашича, «фақатгина ҳозирги инқироз даврида АҚШ минтақада коронавирусга қарши курашиш учун турли хил чораларга 25 миллион доллар ажратди».
Шу билан бирга, дипломатнинг билдиришича. АҚШ «Марказий Осиё учун қўшимча маблағ ажратиш мақсадида Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси билан ишлашни давом эттирмоқда».
Хеник «Коммерсант»нинг Вашингтон Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо бўлиб киришига қандай муносабатда экани ҳақидаги саволига жавобан, АҚШ Марказий Осиё республикаларига таъсир ўтказиш учун Москва билан рақобатлашмаслигини билдирди.
«Мен ушбу музокаралар ҳақида изоҳ беролмайман, чунки Қўшма Штатлар ЕОИИ аъзоси эмас. Ўзбекистон иштирокида муҳокамалар давом этмоқда. Шуни биламанки, бу масала Ўзбекистон халқини жуда ўйлантирмоқда. Биз Ўзбекистон фуқароларининг дунё бозорлари ва инвестицияларидан фойдаланишга интилишини қўллаб-қувватлаймиз. Умид қиламизки, Ўзбекистон аҳолиси барча мавжуд маҳаллий блок ва савдо алоқаларини ҳамда Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик масаласини синчковлик билан ўрганиб чиқишади. Қайси бири фойдали эканлигидан келиб чиқиб, танловни амалга оширади», - деди америкалик дипломат.
«Коммерсант»нинг матбуот анжуманида берган яна бир саволи «Толибон» ҳаракати билан тузилган келишувга биноан АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши ва Марказий Осиё учун бундай қарорнинг оқибатлари ҳақида бўлди. Журналистлар Марказий Осиё республикалари Америка ҳарбий техникасини олиши борасида ҳам қизиқди.
Жонатан Хеник бу ҳақда гапиришга ҳали эрта, деб жавоб берди. «Ўтмишда ҳарбий техникалар бизнинг Марказий Осиёдаги шерикларимизга таклиф қилинганини биламан, аммо келажакда бу масалалар алоҳида муҳокама қилинади», деди дипломат.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, АҚШ «Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича қўллаб-қувватлов учун шерикларга миннатдорчилик билдирган ҳамда Афғонистондаги иқтисодий ҳамкорлик муваффақият калити бўлишини таъкидлаган».
Мавзуга оид
16:42
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024