Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған пандемия бошидан бери илк хорижий сафарини амалга оширди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 2 июлда Қатарга амалий ташриф билан келди. Бу унинг коронавирус пандемияси бошлангандан бери илк хорижий сафари бўлди.
Қатарнинг QNA ахборот агентлигининг хабар беришича, Эрдўғанни Доҳа халқаро аэропортида Қатар бош вазири ўринбосари ва мудофаа вазири Холид ат-Аттийя кутиб олган.
Ўз навбатида, Эрдўған пандемия бошидан бери Қатарга ташриф буюрган илк хорижий давлат раҳбари бўлган. У Анқаранинг Яқин Шарқдаги энг ишончли иттифоқдоши бўлган Қатарга Россия ва Эрон президентлари билан Сурия бўйича виртуал учрашувдан кейин йўл олган. Бу учрашув арафасида Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ал Таний Доҳа сурияликларга 100 млн доллар ёрдам пули ажратишини эълон қилган.
Россия, Туркия ва Эрон раҳбарлари Владимир Путин, Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Ҳасан Руҳоний 1 июлда Сурия бўйича видеоанжуман шаклида саммит ўтказишди. Саммит якунларига кўра уч президент Сурия ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашларини тасдиқлашган, Суриядаги нефть даромадларининг ноқонуний эгаллаб олинишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаб ўтишган, террорчиларни йўқотишда ҳамкорлик қилишда қатъий эканликларини тасдиқлашган ва Сурия ихтилофини ҳал қилиш бўйича мувофиқлаштиришни оширишга келишиб олишган. Улар, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни барча сурияликларга кўрсатилаётган ёрдамни ҳеч қандай истисносиз кўпайтиришга чақиришган.
Мавзуга оид
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
16:40 / 12.06.2026