Британия менежмент университети Сирдарёдаги тошқиндан зарар кўрган ҳудудларнинг кам таъминланган оилаларидан бўлган абитуриентлар учун грантлар тақдим этади
Британия менежмент университети молиявий шароит иқтидорли ёшларнинг сифатли олий маълумот олиш ва рижожланишига тўсқинлик қилмаслиги керак, деб ҳисоблайди.
Шунинг учун университет Сирдарё вилоятидаги фалокатдан энг кўп зарар кўрган ҳудудлардаги (Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманлари) кам таъминланган оилалардан бўлган, юқори академик салоҳиятга эга абитуриентлар учун 10та грант ўрин ажратади.
Грантлар ўқиш харажатларининг 100 фоизини қоплайди ва талабанинг ўзлаштиришига қараб 4 йил давомида амал қилади.
Грантга эга бўлиш учун 2 босқичдан ўтиш керак бўлади.
1-босқич – кириш имтиҳонларини топшириш учун ариза бериш
«Британия»да грант олишни хоҳловчилар учун киришга ариза топширишнинг охирги куни – 10 июль.
Ариза шаклини Университет сайтининг «Ариза» бўлимида «Apply Now!» тугмасини босган ҳолда тўлдиришингиз мумкин:
Ариза топширгандан кейин абитуриентлар математика ва инглиз тилидан тест синовларидан ўтишлари (ёки ILETS ≥ 5.0 сертификатини тақдим этишлари) ва ўқитувчиларимиз билан инглиз тилида суҳбатдан ўтишлари керак бўлади.
Июль ойининг охиригача имтиҳонларни муваффақиятли топширган барча абитуриентлар Қабул комиссиясининг қароридан хабардор этиладилар.
2-босқич — грантга топшириш ва уларни кўриб чиқиш
Қабул комиссияси ўқишга кирганликни тасдиқлагандан кейин абитуриентлар 10 августгача грант учун зарур ҳужжатларни тақдим этишлари керак:
a) инглиз тилида «Нега мен БМУ грантига лойиқман?» мавзусидаги эссе/иншо;
b) оиласининг молиявий аҳволини тасдиқловчи маълумотнома;
c) академик ютуқларини ва бошқа иқтидорлари, қобилиятларини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар (олимпиадалар ғолибларининг диплом/сертификатлари; бошқа ҳужжатлар).
Барча шахсий ва молиявий маълумотлар синчковлик билан текширилади!
Университетга киргандан сўнг, барча талабалар биринчи ўқув йилини «Foundation» дастури билан бошлашади. Ўқишнинг 2-курсидан бошлаб талабалар қуйидаги мутахассисликлардан бирини танлаш имкониятига эга бўладилар: «Банк иши ва молия», «Молия ва инвестиция», «Халқаро молиявий ҳисоб ва аудит», шунингдек, 4 йўналишнинг бирига ихтисослашган «Бизнес бошқаруви»: «Лойиҳаларни бошқариш», «Халқаро логистика ва савдо», «Рақамли маркетинг» ҳамда «Туризм ва меҳмонхона менежменти».
Университетнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Сайтимиз: www.bmu-edu.uz
Instagram: @bmuedu
Telegram-канал: t.me/bmuedu
Telegram-бот: t.me/BMUedubot
Facebook: fb.com/bmuedu
E-mail: info@bmu-tashkent.org
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
21:27 / 31.10.2024
Навоий давлат университети ташкил этилди
14:36 / 24.10.2024
“Бир ойда фойдаланишга топширамиз” – Аграр университети ётоқхонаси таъмиридаги камчиликлар бартараф этилаётгани айтилди
12:30 / 23.10.2024