Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ Covid-19 билан боғлиқ ҳолатлар ўсаётганлиги сабабли мамлакатлар аҳолисини уйда қолишга чақирди
Дунё бўйича коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар 11 миллионга етган, 526 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 билан боғлиқ ҳолатлар ўсаётган мамлакатлар аҳолисини имкон борича уйда қолишга ва кўчага сабабсиз чиқмасликка чақиради, деди ЖССТнинг фавқулодда касалликлар бўлинмаси техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове.
"Вирус тарқалиши ўсиши қайд этилган ҳар қандай мамлакатдаги ҳар бир киши танлаш имконига эга. Касаллик юқтирган инсон инфекция тарқалишининг олдини олиш учун нима қилиши кераклигини таъкидлаганмиз. Сиз ҳам ўз танловингизни амалга оширишингиз мумкин. Агарда уйда қолишингизни сўрашса, уйда қолинг", - деди у.
Кейинги ҳафталарда коронавирус тарқалиши кескин авж олди. Бунга қатор мамлакатларда карантин чораларининг юмшатилиши сабаб бўлгани айтилмоқда.
Аввалроқ ЖССТ мамлакатлар ўртасидаги чегаралар очилганидан сўнг вазият ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.
Охирги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар 11 миллионга етган, 526 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026