Карантин вақтида Европарламент биноси талаб кетилди
Европарламент биноси пандемия чекловлари сабабли бўш турганда у ердан 50 тага яқин компьютер ва планшетлар ҳамда бошқа қиммат буюмлар ўғирлаб кетилган.
Европарламентнинг Брюсселдаги биноси карантин вақтида талаб кетилган. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.
Таъкидланишича, Европарламентнинг карантин вақтида Бюрсселдан узоқда масофадан ишлаган камида 50 аъзосининг офисидан компьютер, планшет ва бошқа буюмлар ўғирлаб кетилган.
Ўғирликлар бино деярли бўш ётганда амалга оширилган. Ўғрилар қимматбаҳо буюмларни олиб кетиш учун евродепутатларнинг сейфларини бузишган ва уларга тегишли ҳужжатларни титишган.
Иккита ноутбуги ўғирлаб кетилган германиялик евродепутат Нико Земсроттнинг айтишича, у Европарламентнинг хавфсизлик масалалари бўйича бош директорати DG SAFE’нинг бунга муносабатидан кўнгли қолган.
“Биз ўғрилар барча нарсаларимизни титиб чиққанига ишончимиз комил”, деб айтган Земсротт ва ўғрилар 40 дан 100 нафаргача евродепутатнинг офисларида бўлгани ҳақида маълумотга эгалигини қўшимча қилган.
Аввалроқ Земсротт ўз ҳамкасбларини электрон мактубда ўғриликлар ҳақида огоҳлантирган ва YouTube’да ўғрилар қутини очишгани ва у ердан калит топиб, у ёрдамида компьютерлар сақланган жавонни очишганини кўрсатувчи видеони жойлаган.
Ўз навбатида Европарламент матбуот котибининг таъкидлашича, ўғриликлар ҳақида маълумот апрелда пайдо бўлган ва бунга жавобан “офисларни назорат қилувчи қўриқчилар сони оширилган”. Унинг айтишича, ўғрилар 50 га яқин депутатни талаб кетган.
Мавзуга оид
09:10 / 05.11.2024
Европарламент Майя Сандунинг РФ устидан ғалабаси ҳақида маълум қилди
19:17 / 18.07.2024
Урсула фон дер Ляйен иккинчи муддатга Еврокомиссия раҳбари этиб тасдиқланди
11:36 / 17.07.2024
Роберта Метсола Европарламент раҳбари этиб қайта сайланди
11:03 / 17.07.2024