Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда поезд ва автобус тўқнашуви 29 киши ҳаётига зомин бўлди
Покистоннинг Панжоб вилоятида поезд ва автобуснинг тўқнашуви 29 кишининг ҳалок бўлишига олиб келди.
PTI нашрининг маҳаллий амалдорларга таяниб хабар беришича, автобусда Пешовардан Нанкан-Соҳибга зиёратчилар кетаётган бўлган. Ҳалокат 3 июль маҳаллий вақт билан соат 13:30 атрофида Лахор шаҳридан 60 км узоқликда юз берган.
Автобус ҳайдовчиси темир йўл изларини белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётганда автобусга Карачидан Равалпиндига йўналаётган Shah Hussain Express поезди келиб урилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай, йўл бўш-бўшмаслигини текширмаган.

Шунингдек, 23 киши жароҳат олгани, улардан 18 нафари оғир аҳволдалиги маълум қилинган. Маҳаллий аҳоли қутқарувчилар келгунгача жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиб турган.
Айни вақтда бахтсиз ҳодиса юзасидан тергов бошланиб, унинг давомида барча тафсилотлар аниқлаштирилади.
Покистон бош вазири Имрон Хон ҳалокат юзасидан ўз ҳамдардлигини билдирган, темир йўллар вазири Шайх Рашид эса айбдорларни жазолашни буюрган.
Мавзуга оид
18:13 / 03.05.2026
Покистонда 21 йил ноқонуний яшаган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди
17:13 / 29.04.2026
Тошкентда йўловчиларга қўпол муомала қилган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
23:37 / 20.04.2026