Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ миграцион хизматининг 70 фоиз ходими ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилиши мумкин
Фото: Reuters
Қайд этилишича, фуқаролик ва иммиграция масалалари хизмати 3 августда 13400 нафар ходимни ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқаришга тайёрланмоқда.
Коронавирус пандемияси даврида виза олиш учун мурожаатларнинг кескин камайиши АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги ҳузуридаги фуқаролик ва иммиграция масалалари хизматининг 70 фоизга яқин ходими ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда хизмат директори ўринбосари Жозеф Эдлоуга таяниб The New York Times газетаси хабар берди.
"У 19 мингга яқин ходимга пандемия даврида виза йиғимлари кўринишидаги маблағлар тушиши камайгани сабабли хизмат конгрессга 1,2 млрд доллар миқдорида маблағ ажратилишини сўраб мурожаат қилганини маълум қилди. Аммо конгрессдагилар президент Дональд Трамп маъмурияти сўров учун зарур асос тақдим этмади ва шу боис фуқаролик ва иммиграция масалалари хизмати 3 августда 13400 нафар ходимни ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқаришга тайёрланмоқда", деб ёзади газета.
Газетанинг ёзишича, хизматнинг 4,8 млрд долларлик бюджетининг 97 фоизи виза йиғимлари ҳисобига шакллантирилади.
Нашрнинг ҳисоб-китобига кўра, агарда ходимлар ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқариладиган бўлса, иммиграция масалаларини кўриб чиқиш бўйича барча жараёнлар тўхтайди.
Мавзуга оид
11:29
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви рўй берди
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24 / 07.05.2026
Эпштейннинг ўлимидан олдинги эҳтимолий хати сурати эълон қилинди
23:45 / 06.05.2026