Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда бир кунда 57,5 минг кишида коронавирус аниқланди. Рекорд янгиланди
Флоридада сурункасига 26 кундан буён касаллик юқтирганлар аниқланиши бўйича кунлик рекорд янгиланмоқда.
Фото: Andrew Caballero-Reynolds/AFP/Getty Images
3 июль куни АҚШда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 57 497та янги ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, аввалги максимал кўрсаткич - 55 220 та ҳолат 2 июль куни қайд этилганди. Охирги тўққиз кун ичида янги ҳолатлар бўйича антирекорд етти марта янгиланди.
Газетанинг маълумот беришича, суткалик ўсиш бўйича рекордлар камида йигирмата штатда қайд этилган. Флоридада сурункасига 26 кундан буён касаллик юқтирганлар аниқланиши бўйича кунлик рекорд янгиланмоқда.
COVID-19 тарқалиши авж олишига қарамасдан, АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Дакотадаги мустақиллик куни байрами тадбирини бекор қилмади.
Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда коронавирус юқтириш бўйича 2,8 млн ҳолат аниқланган, 129 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
08:29
АҚШ ва Эрон Ҳўрмуз бўғозидаги ҳодисадан сўнг бир-бирига зарба берди
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24 / 07.05.2026
Эпштейннинг ўлимидан олдинги эҳтимолий хати сурати эълон қилинди
23:45 / 06.05.2026