Буюк Британия Хитойни тутиб туриш учун Осиёдаги қўшинлари сонини кўпайтириши мумкин
"АҚШни иқтисодий, технологик ва ҳарбий жиҳатдан қувиб ўтаётган Хитой билан қандай муносабатда бўлишимизни билиб олишимиз керак", - деди Британия парламентининг мудофаа бўйича қўмитаси раҳбари Тобайас Эллвуд.
Буюк Британия Хитойни тутиб туриш учун Осиёдаги қўшинлари сонини кўпайтириши ва бошқа чораларни кўриши мумкин. Financial Time (FT) газетасининг ёзишича, қиролликнинг қуруқликдаги қўшинлар, ҳарбий-денгиз кучлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлари Британия вазирлар маҳкамаси аъзолари билан ана шу режани муҳокама қилган.
Нашрнинг маълумот беришича, Британиянинг ҳозирда тайёрланаётган мудофаа ва ташқи сиёсат миллий стратегиясида Хитой таҳдиди асосий мавзулардан бири бўлади. Ушбу ҳужжатнинг чоп этилиши коронавирус пандемияси сабабли кечиктирилганди ва кузда тақдим этилади.
Унда ҳукуматга НАТОга нисбатан фаолроқ ҳаракатланиш ҳамда Пекиннинг қўшнилари Сеул ва Токио билан ҳамкорликни кенгайтириш тавсия қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, Лондон киберхавфсизлик ва Хитой билан гибрид урушга тайёргарликка алоҳида эътибор қаратади.
"АҚШни иқтисодий, технологик ва ҳарбий жиҳатдан қувиб ўтаётган Хитой билан қандай муносабатда бўлишимизни билиб олишимиз керак", - деди Британия парламентининг мудофаа бўйича қўмитаси раҳбари Тобайас Эллвуд.
Ҳарбий экспертлар шунингдек, Prince of Wales ва Queen Elizabeth авиаташувчиларини қайта жиҳозлаш кераклигига эътибор қаратишган. Британиялик генерал Ричард Барронснинг таъкидлашича, Хитойда авиаташувчиларни йўқ қилишга мўлжалланган махсус ракеталар бўлиб, бу Буюк Британиянинг Жанубий Хитой денгизида кучини кўрсатиш имкониятини кескин чеклайди.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
00:46 / 10.11.2024