АҚШ суди ҳинду қабиласининг даъвоси билан нефть қувурини ёпиш тўғрисида ҳукм чиқарди
Қиймати қарийб 4 4 миллиард доллар бўлган нефть қувури узоқ йиллардан бери сиу қабиласининг эътирозларига сабаб бўлиб келаётганди.
Вашингтон федерал суди ҳинду қабилаларининг даъвосини қондириб, Dakota Access нефть қувурини ёпиш тўғрисида ҳукм чиқарди.
Нефть қувури фаолияти 30 кун ичида тўхтатилиши лозим, дейилади судья Жеймс Босберг қарорида.
Қиймати қарийб 4 4 миллиард доллар бўлган нефть қувури узоқ йиллардан бери сиу қабиласининг эътирозларига сабаб бўлиб келаётганди. Қабила ушбу қувур уларнинг сув ресурсларига зарар етказиши ва маданий аҳамиятга эга ерлардан ўтишини исботлади.
Аввалроқ Dominion Energy ва Duke Energy компаниялари саноқсиз даъволар сабабли йирик газ қувури қуриш лойиҳасидан воз кечганди. Энергетика вазирлиги лойиҳанинг ёпилишига "экологик лобби"ни айбдор қилиб кўрсатди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024