ҲДФ қўмондони: Украина Россия билан жанговар ҳаракатларга тайёр
Украина ҳарбий-денгиз кучлари Россия билан кенг қамровли жанговар ҳаракатларга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда мамлакат ҳарбий флот қўмондони Алексей Неижпапа “Думская” газетасига берган интервьюсида сўз юритган. Бош қўмондоннинг таъкидлашича, “Украина Қримни қайтариб олади ва Россия билан урушга тайёрланмоқда”, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Йўқотишлар кўп бўлади — жангчиларимиз ва фуқароларимиз орасидан”, - деган Неижпапа.
Унинг сўзларига кўра, Киев Россия армиясининг Херсон вилоятига ҳужумини кутмоқда. Бундан мақсад, Днепр дарёсининг сувини Қримга киритишдир.
“Бизнинг бўлинмаларимиз шундай ҳаракатларга тайёрланмоқда. Барча режаларни очиқлай олмайман, аммо сизга кичкинагина факт: “Нептун” ракета мажмуасининг учиш узоқлиги уни Украина қуруқлигидан Севастополга юришда қўллаш имконини беради. Ўшанда кўрамиз”, — деган Неижпапа.
Россиянинг Шимолий Қрим каналини яриморол билан қайта боғлашга уриниши зиддиятнинг қайта бошланишига ишора ҳисобланади, деб қўшимча қилган контр-адмирал.