Жаҳон | 19:30 / 06.07.2020
17171
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ миссияси Туркманистонга келмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 5 кишидан иборат экспертлар гуруҳи Туркманистонга ташриф буюрмоқда. 

Ташкилотнинг минтақавий директори Ҳанс Клюге твиттердаги аккаунтида Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳридан Ашхободга чартер рейс амалга ошираётган «Туркман авиайўллари» самолёти суратини жойлаштирган.

ЖССТ миссияси Туркманистонда 10 кун давомида бўлади, бу муддат давомида маҳаллий маъмурлар билан коронавирус эпидемиясига тайёргарликнинг турли жиҳатлари бўйича иш олиб  бориш режалаштирилган. Делегация таркибида эпидемиология ва жамоат соғлигини сақлаш соҳалари вакиллари бўлган 5 нафар халқаро  экспертлар ўрин олган.

Ташкилот расмийси Катрин Смолвуд ушбу мамлакатда вирус кириб келишининг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилганини таъкидлаган. 

ЖССТ шу йилнинг 11 мартда коронавирус пандемияси ҳақида эълон қилганди. Айрим манбалар маълумотига кўра, коронавирус 2019 йил ноябридаёқ тарқалишни бошлаган.

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман аниқланмаган ягона давлат ҳисобланади. Бунгача ЖССТ мутахассисларининг ушбу мамлакатга ташрифи бир неча марта қолдирилганди. 
 

Мавзуга оид