Сооронбай Жээнбеков Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаб эканлигини айтди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Қирғизистон ва Қозоғистонни коронавирусга чалинганлар сони жадал ўсаётган давлатлар тоифасига киритганди.
«Ҳозирда бутун мамлакат бўйича фавқулодда ҳолат режимини жорий этиш масаласи кўриб чиқилмаяпти», — деди Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакат хавфсизлик кенгаши йиғилишида.
У санитар-эпидемиологик, карантин чекловларига риоя қилиш барча учун мажбурий эканлигини эслатиб ўтди.
«Касалликка қарши курашда фуқаролик масъулияти катта аҳамиятга эга. Биз вазият мураккаб эканлигини, оддий эмаслигини очиқчасига тан оламиз. Синовлардан ўтиш ҳар бир авлоднинг пешонасига битилган», — деди Сооронбай Жээнбеков.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Қирғизистон ва Қозоғистонни коронавирусга чалинганлар сони жадал ўсаётган давлатлар тоифасига киритганди.
Аввалроқ Қирғизистон ҳукумати аппаратининг 26 нафар ходимида коронавирус инфекцияси аниқланган.
24 июнь куни Қирғизистон президенти Москвада бўлиб ўтган Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тадбирларда қатнашмади.
Маълум қилинишича, Жээнбеков делегациясига ҳамроҳлик қилган икки нафар шахсда коронавирусга тест мусбат натижа берган.
Коронавирус Қирғизистон президенти девони ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Дониёр Сидиқов ва қўриқлаш хизматининг бир нафар ходимида аниқланган.
Мавзуга оид
16:44
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024