Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған партияси вакили Туркия парламенти раислигига қайта сайланди
Мустафо Шонтўп учун 328 нафар депутат овоз берди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бошчилигидаги Адолат ва тараққиёт партияси вакили Мустафо Шонтўп мамлакат парламенти раислигига қайта сайланди. Бундан парламент аъзоларининг овоз бериш натижалари дарак бермоқда.
Дастлабки икки турда номзодлар эҳтимолий 600 овоздан камида 401та овоз олиши керак эди, аммо ҳеч бир номзод бунга эришолмади.
Учинчи турда ғолиб овозлар сонининг кўплиги бўйича аниқланди. Шонтўп учун 328 нафар депутат овоз берди.
Мустафо Шонтўп парламент раислигига 2019 йил февралда сайланганди.
Мавзуга оид
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
07:44 / 05.05.2026
Туркияда яшаш рухсатномаси учун тўлов миқдори ошгани рад этилди
19:44 / 25.04.2026