Amazon Қрим, Эрон ва Сурияга қарши санкцияларни бузгани учун 134,5 минг доллар жарима тўлайди
Қрим, Эрон ва Сурияда бўлган шахслар 2011 йил ноябрдан 2018 йил октябргача бўлган даврда Amazon.com плафтормасида маҳсулот ва хизматларга буюртма берган.
Дунёдаги энг йирик интернет-ритейлер ҳисобланувчи Amazon компанияси санкция дастурларини бузгани учун 134 523 доллар жарима тўлайди. Бу ҳақда OFAC (Office of Foreign Assets Control, АҚШ молия вазирлигининг санкциялар соҳасида ҳуқуқни қўллаш бўлинмаси) баёнотида айтилмоқда.
Қайд этилишича, компания OFAC санкциялари остидаги шахсларга, Қрим, Эрон ва Суриядаги мижозларга ҳамда АҚШ санкциялари остидаги давлатларда бўлган ёки уларнинг хорижий миссияларида ишлайдиган шахсларга хизмат кўрсатган ёки маҳсулот жўнатган.
Қрим, Эрон ва Сурияда бўлган шахслар 2011 йил ноябрдан 2018 йил октябргача бўлган даврда Amazon.com плафтормасида маҳсулот ва хизматларга буюртма берган.
Шунингдек, Amazon.com Куба, Эрон, Шимолий Корея, Судан ва Суриянинг хорижий миссияларида ишлайдиганларнинг ҳам буюртмаларини бажарган.
Санкциялар остидаги шахсларга хизмат кўрсатиш транзакцияларининг умумий миқдори 269 минг долларни ташкил этган.
Amazon қоидабузарликлар тўғрисида ўзи маълум қилгани учун OFAC унга максимал миқдорда жарима солмаган ва келишувлар умумий суммасининг тенг ярми миқдорида жарима белгилаган.
Маълумотларга кўра, 2019 йилда санкциялар бузилиши бўйича OFAC белгилаган жарималар миқдори 1,289 млрд долларни ташкил этган. Энг йирик жарималар Эронга қарши санкцияларни бузгани учун Standard Chartered Bank ($639 млн) ва UniCredit Bank AG ($553 млн) банкларига солинган.
Мавзуга оид
22:52 / 11.11.2024
Amazon ўз ҳайдовчи ва курерлари учун навигацияга эга ақлли кўзойнакларни яратмоқда
12:03 / 31.10.2024
АҚШ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган яна икки компанияга қарши санкция киритди
11:10 / 31.10.2024
АҚШ Россия мудофаа вазирининг беш ўринбосарига қарши санкциялар киритди
13:10 / 22.10.2024