Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди
АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 млндан ошди.
Фото: EPA-EFE/PETER FOLEY
Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 8 июлга келиб 3009611 нафарга етган, улардан 131594 киши вафот этган, 936476 киши соғайиб кетган.
Мамлакат бўйича энг кўп касалланганлар Нью-Йорк штатида қайд қилинган – 398237 нафар. Бу борада кейинги ўринларда Калифорния (284139 касалланган), Флорида (223783) ва Техас (216026) штатлари турибди.
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда пандемия билан боғлиқ фалокатли вазиятга қарамай, кузда мамлакатда барча умумтаълим мактаблари очилишини талаб қилмоқда. Трампнинг таъкидлашича, Оқ уй керак бўлса, буни қилишни истамайдиган штатлар губернаторларига босим ўтказади.
Айни вақтда АҚШ коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда 1-ўринда турибди. Кейинги ўринларни катта фарқ билан Бразилия (1,68 млн касалланган), Ҳиндистон (768 минг) ва Россия (700 минг) эгалламоқда.
Умуман олганда, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 12 млндан ошди.
Мавзуга оид
08:33
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24
Эпштейннинг ўлимидан олдинги эҳтимолий хати сурати эълон қилинди
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026