Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах шаҳрида 600дан ортиқ кўчалар қайта номланади
Жиззах шаҳри ҳокимлиги томонидан аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида қарор лойиҳаси муҳокама учун норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталига жойлаштирилди.
Лойиҳада шаҳардаги бир-бирини такрорловчи кўчалар номини қайта номлаш, жумладан жойларнинг қадимий номларини тиклаш юзасидан тушган таклифлар кўриб чиқилганлиги таъкидланади. Мазкур таклифлар атрофлича муҳокама қилиниб, географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссияси томонидан кўчаларни қайта номлаш ҳамда шаҳардаги мавжуд кўча номларини тасдиқлаш тўғрисида тақдим этилган хулосалар маълумот учун қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори ҳамда шаҳар комиссияси таклифларини инобатга олиб, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши қарорига кўра тегишли иловаларга мувофиқ, Жиззах шаҳри ҳудудидаги бир-бирини такрорловчи кўча номларини ўзгартириш, қoнунга зид нoмлaрни ҳамда номсиз кўчаларни қайта номлаш кўзда тутилган.
Тегишли мутасадди ва давлат органларига амалдаги тартибда ном берилган ва номлари ўзгартирилган маҳалла фуқаролар йиғини, аҳоли пунктлари ва кўчаларнинг таркибий қисмларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базасини шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш киритиш билан боғлиқ топшириқлар берилган.
Ушбу қарор лойиҳаси порталга 3 июль куни жойлаштирилган ва 18 июлгача кенг жамоатчилик муҳокамасига ташланган. Лойиҳада қайта номланаётган кўчалар рўйхати билан ҳам танишиш мумкин.
Мавзуга оид
12:06 / 14.02.2026
Жиззах марказида йўл безорилари: Улар кимнинг эркатойи?
13:01 / 11.12.2025
Жиззахда Nexia юк машинаси билан тўқнашди, ҳайдовчи ҳалок бўлди
14:22 / 23.11.2025
Жиззахда «Матиз» юк машинаси билан тўқнашди
12:14 / 25.08.2025