Трамп АҚШда коронавирус билан боғлиқ вазият бир ой ичида яхшиланишини айтди
Америка президенти инфекционист Энтони Фаучининг АҚШда касаллик аниқланиш ҳолатлари суткасига 100 мингтагача етиши мумкинлиги ҳақидаги фикрига қўшилмади.
АҚШда коронавирус билан боғлиқ вазият бир ой ичида сезиларли даражада яхшиланади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Gray Television телеканалига берган интервьюсида айтди.
"Икки, уч ёки тўрт ҳафтадан кейин учрашганимизда жуда яхши ҳолатда бўламиз", - деди Трамп коронавирус билан боғлиқ вазиятни қандай баҳолаши тўғрисидаги саволга жавоб бераркан.
Трамп айрим штатларда касаллик қайтадан авж олганини қайд этди.
"Аммо кўраётган барча чораларимиз, тайёрланаётган барча дориларимиз ва вакцина пайдо бўлиши билан тез орада жуда яхши ҳолатда бўламиз", - деб қўшиб қўйди у.
Америка президенти шунингдек, инфекционист Энтони Фаучининг АҚШда касаллик аниқланиш ҳолатлари суткасига 100 мингтагача етиши мумкинлиги ҳақидаги фикрига ҳам қўшилмади.
"Фаучига келадиган бўлсак, у ниқоб тақмаслик кераклигини айтганди, энди эса тақиш керак деяпти, Хитой билан қатновни тўхтатмаслик керак деганди, лекин мен тўхтатгандим. Агар шундай қилмасак, вазият янада ёмон бўлиши, ўлимлар янада кўп бўлиши мумкин эди", - деди Трамп.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 3 миллиондан ошган, 134 мингга яқин киши вафот этган.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024