Жаҳон | 00:38 / 08.07.2020
4999
2 дақиқада ўқилади

Трамп конгрессга АҚШнинг ЖССТдан чиқиши тўғрисида расмий хабарнома жўнатди

Фото: Reuters

АҚШ президенти апрель ўрталаридан ЖССТни молиялаштиришни тўхтатганди.

АҚШ президенти Дональд Трамп конгрессга мамлакатнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқиши тўғрисида расмий хабарнома жўнатди. Бу ҳақда сенатор-демократ Боб Менендес маълум қилди.

"Бу америкаликларнинг ҳаёти ва манфаатларини ҳимоя қилмайди – бу Американи бемор ва ёлғиз қолдиради", - деб ёзди сенатор Twitter саҳифасида.

Трамп аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини Хитойга етарлича чора кўрмаганликда айблаб чиққанди. Сўнгра эса ЖССТга бундан буён ушбу ташкилотни молиявий қўллаб-қувватлашни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди.

30 май куни АҚШ президенти мамлакат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан барча алоқаларни узишини эълон қилди.

Трамп ўз қарорини ЖССТ Вашингтон талаб қилган ислоҳотларни ўтказишдан бош тортгани билан тушунтирган. Унинг таъкидлашича, АҚШ ташкилотга мўлжалланган 450 млн долларни энди бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш билан боғлиқ эҳтиёжларга йўналтиради.

Унинг таъкидлашича, ЖССТ коронавируснинг бутун дунёга тарқалишига йўл қўйиб, “ўзининг бош вазифасини уддалай олмаган ва бунинг учун жавоб бериши керак”.

Шу сабабли АҚШ президенти апрель ўрталаридан ЖССТни молиялаштиришни тўхтатганди.

Мавзуга оид