Жаҳон | 20:56 / 09.07.2020
3607
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда ҳарбийларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди

15 июлдан кейин тақиқланган иловалардан фойдаланган ҳар қандай ҳарбий хизматчига нисбатан интизомий жазо чораси кўрилади.

Фото: Shutterstock

Ҳиндистон қуролли кучлари қўмондонлиги ҳарбий унвонидан қатъи назар барча ҳарбийларга Facebook тармоғидаги саҳифаларини зудлик билан ўчиришни буюрди. Уларга шунингдек, яна 88та иловадан фойдаланиш тақиқланди.

The Asian Age газетасининг хабар беришича, тақиқ 15 июлдан кучга киради. Тақиқиланган иловалар орасида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган ҳамда Хитойнинг 59та иловаси ўрин олган.

Манбаларнинг сўзларига кўра, яқин ўтмишда хориж жосуслари ҳинд аскарларидан махфий маълумот олиш учун Facebook’дан фойдаланган бир нечта  ҳолат юз берган.

15 июлдан кейин тақиқланган иловалардан фойдаланган ҳар қандай ҳарбий хизматчига нисбатан интизомий жазо чораси кўрилади.

2019 йилда Ҳиндистон армияси қўмондонлиги ҳарбий хизматчиларни Покистон разведкаси Facebook, Twitter ва Instagram тармоқларида аёллар номидан саҳифа очиб ҳинд аскарлари билан танишиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди. 

Мавзуга оид