Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср ташқи ишлар вазири ИШИД Ливияга қайтганини маълум қилди
Самиҳ Шукрийнинг сўзларига кўра, Ливияда юзага келган таҳдид Мисрнинг ғарбий чегараларига хавф солади.
Миср ташқи ишлар вазири Самиҳ Шукрий БМТ хавфсизлик кенгаши йиғилишида қилган чиқиши чоғида Ливияга ИШИД жангарилари қайтганини маълум қилди.
"ИШИД жангарилари Ливия ғарбидаги айрим шаҳарларда, айниқса Сабратда яна пайдо бўлганидан қаттиқ ташвишдаман. Имкониятдан фойдаланиб, ташкилотга аъзо давлатлар Ливиядаги терроризмга қарши кураш олиб боришга мажбурлигини тасдиқламоқчиман", - деди у.
Шукрийнинг қўшимча қилишича, БМТ аъзолари "ҳар қандай ҳудудий томоннинг экстремистларга ҳар қандай шаклдаги қўллаб-қувватловини қоралаши шарт".
Унинг сўзларига кўра, Ливияда юзага келган таҳдид Мисрнинг ғарбий чегараларига хавф солади.
Ливияда Триполи ва мамлакат ғарбини назорат қилиб турган миллий келишув ҳукумати ва шарқий ҳудудларни назорат қилаётган Ливия миллий армияси ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда.
Мавзуга оид
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
12:19 / 29.05.2026
“Эрон Ливиянинг куни бошига тушишидан қочяпти” — сиёсатшунос
09:41 / 23.05.2026