Пандемия сабабли аэропортда 109 кун қолиб кетган сайёҳ уйига рейсга кеч қолди
Филиппин пойтахти Манила шаҳри аэропортида пандемия сабабли 109 кун қолиб кетган эстониялик Роман Трофимов уйига рейсга кеч қолди.
Бу ҳақда сайёҳнинг ўзи Facebook’даги саҳифасида сўзлаб берган.
Трофимов Манила аэропортига 20 март куни келган ва унга дарҳол мамлакатга кириш рад этилган. Ўша куниёқ эстониялик ўз парвозини амалга оширган AirAsia авиакомпанияси ўз фаолиятини тўхтатиб, компания вакили унга карантин тугашини кутишига тўғри келишини айтган.
Шу сабабли эркак аэропорт биносида 109 кун ўтказишига тўғри келган. У аэропортдан олиб борган видеомурожаатларида у билан юз берган вазият ҳақида маълумот тарқатишда ёрдам беришни сўраган ҳамда ногирон эканлиги ва аҳволи тобора ёмонлашаётганини маълум қилган. Натижада Эстония ҳукумати сайёҳни олиб чиқиш учун эвакуация рейси ташкил этган.
7 июлда Трофимов ниҳоят Маниладан Амстердамга учган. У ердан сайёҳ Таллинга учиши керак бўлган. Бироқ Трофимов 8 июлда алоқага чиқиб, уйига рейсни ўтказиб юборганини маълум қилган. “Мени кутиб оладиган барчага – афсуски, мен Эстониягача самолётга чиқишга улгурмадим. Ташвишланиш учун сабаб кўрмаяпман: бир кун олдин, бир кун кейин мен уйимда бўламан. Менинг бош мақсадим - озодликка эришиш ва Филиппиндаги тутқунликдан чиқишга эришдим”, деб ёзган ўз хабарида Трофимов.
Мавзуга оид
22:16 / 11.11.2024
Филиппинга «Торажи» тўфони ёпирилди
17:55 / 10.11.2024
Хитой Филиппиннинг денгиз зоналарига оид қонунига жавобан патрулликни кучайтиради
13:10 / 29.10.2024
Филиппинда «Трами» тўфони туфайли 5,7 млн киши уйини ташлаб кетди
20:34 / 27.10.2024