Иқтисодиёт | 21:32 / 09.07.2020
16399
2 дақиқада ўқилади

Шуҳрат Ғаниев Жанубий Кореяда 285 млн долларлик келишувларга эришгани маълум қилинди

Ўзбекистон ҳукуматининг қатор расмийлари сирасида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳам 5-6 июнь кунлари Корея Республикасида хизмат сафарида бўлди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Расмий хабарга кўра, сафар якунлари бўйича Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Жанубий Корея компаниялари ўртасида 285 млн долларлик 7та келишувга эришилган.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу келишувлар рўйхатини эълон қилди:

1. Фарғона вилоятида ташкил этилган Кореянинг «KIUF» халқаро университети фаолиятини янада кенгайтириш, таълим сифатини ошириш мақсадида қўшимча 25 нафар малакали профессорларни жалб қилинади.

2. «KREVES CROPS» CO.LTD корхонаси билан мойли ўсимликларни етиштириш ва ўсимлик мойи ишлаб чиқариш ташкил этилади.

3. «GNT» CO.LTD корхонаси билан ҳамкорликда вилоятнинг Бағдод туманида қандли диабет касаллиги (глюкометр) ҳамда қон босимини ўлчовчи ускуналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

4. «JINWON TRADING» CO.LTD компанияси билан Фарғона вилоятида етиштирилган мева маҳсулотлари Корея Республикасига экспорт қилинади.

5. «KANAAN» компанияси томонидан Фарғона вилоятининг Бешариқ, Боғдод ҳамда Фарғона туманларида тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари ташкил қилинади.

6. «HYUNDAI ENGINEERING» CO.LTD компанияси билан Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида жойлашган иссиқлик энергия маркази модернизация қилинади.

7. Корея ҳудудий иссиқлик таъминоти корпорацияси (KDHC) директорининг ўринбосари Benjamin Yun 6 ой муддатга Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг иқтисод ва инвестиция масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида жалб қилинди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид