Жаҳон | 21:39 / 10.07.2020
11074
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореянинг собиқ президентига тайинланган қамоқ муддати 13 йилга қисқартирилди 

Сеул олий суди Жанубий Кореянинг собиқ президенти, коррупция ва ҳокимиятни суиистеъмол қилиш иши бўйича судланган Пак Кин Хега чиқарилган жазо ҳукмини қайта кўриб чиқиб, уни 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. 

Фото: ТАСС

Собиқ президент аввал умумий ҳисобда 33 йилга озодликдан маҳрум этилганди. 

Суд янги қарорга кўра, Пак Кин Хени порахўрлик учун 15 йилга ва ҳокимиятни суиистеъмол қилиш учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилган ва 15 млн жарима солган.

2018 йилда собиқ президент 16 та банд, жумладан коррупция, давлат сирини ошкор қилиш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, тамагирлик учун 25 йилга озодликдан маҳрум этилган. Кейинроқ Пак Кин Хега қарши янги ишлар кўрилиб, унинг жазо муддатига яна 8 йил қўшиб берилган. 

Шунингдек, Пак Кин Хенинг дугонаси, ҳеч қандай расмий лавозимни эгалламай туриб, мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатида муҳим қарорлар қабул қилинишига таъсир кўрсатган Чхве Сун Сил 20 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Мавзуга оид